Тошкентдаги кўп қаватли уйда газ чақнади
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

26 феврал куни соат 17:37 да Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадон ошхонасида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаш содир бўлганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган. Ҳодиса натижасида ёнғин содир бўлмаган. Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олибб орилмоқда.







