Жаҳон

Тўхтовсиз уруш Сурия саноатига қанча зарар келтиргани маълум қилинди

Шунингдек, кўплаб корхоналар атайин вайрон қилингани айтилди.

Тўхтовсиз уруш Сурия саноатига қанча зарар келтиргани маълум қилинди

 

Сурия саноати мамлакатда тўхтовсиз давом этаётган уруш оқибатида 23.5 миллиард доллар зарар кўргани маълум бўлди. Бу ҳақда Сурия саноат вазири Зиёд Саббоғ “РИА Новости”га берган интервьюсида айтиб ўтган.

 

“Хусусий ва давлат секторидаги саноатга етказилган зарар 2019 йил охирида 23.55 миллиард долларни ташкил этди”, – деган вазир.

 

Унинг сўзларига кўра, энг катта зарар нефть саноатига етказилган. Шунингдек, стратегик аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат ва дори-дармон ишлаб чиқарувчи объектлар атайин вайрон қилинганлиги таъкидланди.

 

Саббоғ Халаб вилоятидаги текстиль корхоналари ҳам жиддий зарар кўрганини маълум қилган. У ерда террорчилар давлат ва хусусий секторга қарашли фабрикаларни талон-тарож этган.

 

Маълумот ўрнида: Сурияда 2011 йилдан бери уруш давом этмоқда.

 

Аввалроқ Туркия Сурия шимолидаги курдларга қарши ҳужум бошлаши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Мелания Трамп Доналд Трампга суиқасд хавфидан хавотирда — Daily Mail

Бироқ Доналд Трампнинг ўзи хавфсизлиги билан боғлиқ таҳдидлар юзасидан жиддий хавотир билдиргани ҳақида маълумот йўқ.

custom img

Имрон Хон соғлиғи сабаб қамоқхонадан касалхонага ўтказилди

Покистон Олий суди собиқ бош вазирни навбатдаги суд мажлисигача тиббий кўрик ва даволаниш учун касалхонага юбориш ҳақида қарор қабул қилди.

custom img

Филиппинда мактабдаги отишмада 4 киши ҳалок бўлди

Шнингдек, ҳужум оқибатида тўққиз киши жароҳатланган.

custom img

Шимолий Корея Россия-Украина урушидан қандай бойиб кетди?

Шимолий Кореянинг Россияга кўрсатган уруш ёрдами эвазига олган даромадлари Ким Чен Иннинг ҳокимиятини мустаҳкамлади ва аҳолининг тор бир қатламининг ҳам бойишига имкон берди.

custom img

Ғазода қуролсизланиш ва гуманитар масалалар бўйича икки ишчи гуруҳ тузилади

Қарор Нетаняху ва Тинчлик Кенгаши вакиллари иштирокидаги музокараларда қабул қилинди.

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"