Аввалроқ 12 февраль куни Учтепа туманининг 15-мавзесида яшовчи 25 ёшли Ғуломов Аббосхон Ахрорхўжаевич бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилганди.
Маълумотларга кўра, ўша куни йигитнинг тўйи бўлиши керак бўлган. Яқинларининг айтишича, у уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Телефони ҳам ўчиқ кўрсатган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, қидирувга берилган йигит Аббосхон Ғуломов топилган. Ҳозирда унинг ҳолати яхши ва хавотирга ўрин йўқлиги айтилмоқда.
“Унинг қидирувида қатнашган барчага миннатдорчилик билдирамиз”, — дейилади ИИББ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Фарғонада ҳам бедарак йўқолган фуқаро қидирилаётгани ҳақида хабар берилганди.


