12 февраль куни Учтепа туманининг 15-кварталида яшовчи 25 ёшли Ғуломов Аббосхон Ахрорхўжаевич уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Ижтимоий тармоқларга кўра, Аббос Ғуломовнинг 12 февраль куни тўй маросим ўтказилиши режалаштирилган. У тўй куни эрталаб уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Яқинларининг айтишича, унинг телефонлари ўчиқ. Тўйга ҳамма тайёргарликни кўришган.
Бу бўйича Тошкент шаҳар ИИБ қидирув эълон қилди. Маълумотларга кўра, унинг бўйи 175-180 cm, сочлари қора ва кўзойнак тақади. Уйидан чиқиб кетаётганда устида қора кепка, қора чарм куртка ва қора жинси шим бўлган.
“Агар сизда юқоридаги шахснинг тураржойлари тўғрисида маълумот бўлса, энг яқин ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз”, – дейилади ИИБ хабарида.


