Жаҳон

Трасс: Мен исёнчиман

Британия бош вазирлигига номзод ҳукуматда катта ўзгаришлар амалга оширишини айтди.

Трасс: Мен исёнчиман

 

Буюк Британия бош вазирлиги учун курашаётган Элизабет Трасс ҳукумат фаолиятини ўзгартиришини маълум қилди. Бу ҳақда уDaily Telegraph газетасига берган интервьюсида айтган.

 

“Мен ўзимни исёнчи сифатида кўраман: чунки барчасини ўзгартиришни истайман”, – деган амалдаги ташқи ишлар вазири.

 

Хусусан, у уч омил туфайли янгиликлар жорий этиш лозимлигини таъкидлаган. Биринчидан, Британия иқтисодиётида ўн йилдан буён кучли ўсиш кузатилмаяпти. Иккинчидан, “постпандемия давридаги кучли иқтисодий шок” ҳолати мавжуд. Учинчидан, Украина низоси ўзгартиришларни амалга оширишга ундамоқда.

 

“Бу мамлакат тарихидаги энг муҳим давр. Биз одатдагидай яшаймизми? Ёки жасорат кўрсатиб бошқа ҳаракатларни амалга оширамизми? Бизнинг юқори ўсиш ва ишлаб чиқаришга эга давлатга айланишимиз учун барчасини бошқача қилмоқчиман” , – деб қайд этган номзод.

 

7 июль куни Борис Жонсон бирлашган қироллик бош вазири лавозимидан истеъфога чиқди. Шундан кейин мамлакатда ҳукумат раҳбари лавозими учун кураш бошланди. Якунда собиқ молия вазири Риши Сунак ва амалдаги ташқи ишлар вазири Лиз Трасс қолди. Якуний натижалар 5 сентябрда маълум бўлади.

 

 

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.