1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркия Халқаро газ конференцияси ўтказишни режалаштирмоқда

Анқарага кўра, мамлакат энергия масаласида муҳим марказга айланмоқда.

Туркия Халқаро газ конференцияси ўтказишни режалаштирмоқда

 

Туркия энергия ташувчилар, истеъмолчилар ва етказиб берувчиларни бир жойга тўплаш мақсадида январь-февраль ойларида Халқаро газ конференцияси ўтказишни режалаштирмоқда

 

Туркия энергетика вазири Фотиҳ Дўнмез Европанинг жануби-шарқида "мовий олов"га талаб борлигини таъкидлади.

 

“Баъзи давлатлар вақти-вақти билан Туркия билан мулоқотда газ мавзусини кўтариб туради. Бу борада йиғилиш ўтказишга ҳозирлик кўряпмиз. Бу барча томонларга фойда келтирадиган шаффоф, хавфсиз бозорни яратишга қаратилади. Йил охиригача Туркия газ масаласи бўйича “Йўл харитаси”ни белгилайди”, - деди вазир.

 

Унинг сўзларига кўра, кўплаб мамлакатлардан келаётган газ туфайли Туркия энг қулай ўзига хос нархлар шаклланадиган марказга айланиш учун барча имкониятларга эга.

 

Россия билан алоқаларга тўхталган Дўнмез, албатта, Туркия ва Россия ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантираётган кўп векторли муҳим соҳалардан бири энергия эканлигини таъкидлади.

 

Унинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда миллий валютадаги савдо масаласидаги қадамлар тезлашди.

 

Дўнмезнинг таъкидлашича, Россия муҳим энергия етказиб берувчи бўлиб, яқин вақтгача Европанинг газга бўлган талабининг учдан бир қисмини қоплаган. Россия гази мамлакат истеъмолининг камида 40 фоизини ташкил қилади.

 

Туркия Энергетика вазирлиги раҳбари, шунингдек, Қораденгиздаги янги газ конига қувурлар ётқизиш ишлари 97 фоизга якунланганини айтди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика