Бугун, 28 январь куни Туркия пойтахти Истанбулда номаълум икки киши Санта-Мария черковига келаётганларга қарата ўт очган.
Ўша пайтда черков яқинида 50 га яқин одам бўлгани айтилмоқда. Бир киши ҳалок бўлган.
Ҳозирда кенг кўламли тергов бошланган ва ҳужумчиларни қўлга олиш ишлари олиб борилмоқда.
Президент Эрдўғон черковга уюштирилган ҳужум гумондорлари қидирилаётганини ва улар яқин орада қўлга олинишини айтди.