Жаҳон

Украина ғалласи тез орада Одессадаги портлардан экспорт қилиниши мумкин

Туркия Москва ва Киев билан бу масалада келишувга эришилганини маълум қилган.

Украина ғалласи тез орада Одессадаги портлардан экспорт қилиниши мумкин

 

Украина ғалласини олиб чиқиш учун Одесса портида учта хавфсизлик йўлаклари очилиши мумкин. бу ҳақда ТАСС нашри Анқарадаги манбаларига асосланиб хабар берди.

 

“Биринчи босқичда Одессанинг тўрт портидан учта хавфсизлик йўлакларини очиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда”, – деган манба.

 

Бундан ташқари, тўрт томонлама (Россия, Украина, Туркия ва БМТ) механизмнинг ишга туширилиши ва етказиб беришнинг бошланиши билан Туркияда дондан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар нархи 20-25 фоизга арзонлаши кутилмоқда.

 

Шу билан бирга чоршанба куни Москвада Россия ва Туркия ҳарбий делегациялари иштирокида музокаралар бўлиб ўтган. Анқара бу мулоқотни ижобий баҳолаган. Туркия миллий мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, икки давлатнинг Украина ғалласини экспорт қилиш масаласида маслаҳатлашувларини давом эттиришга келишиб олинган.

 

Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар ўтган ҳафтада Туркия, РФ ва Украина ҳарбий идоралари ўртасида украин ғалласини олиб чиқиш масаласида шошилинч алоқа линияси ўрнатилганини айтганди.

 

Аввалроқ АҚШ Украинадан ғалла олиб чиқишнинг қўшимча йўлларини қидираётгани тўғрисида хабар берилганди.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Украина ғалласи тез орада Одессадаги портлардан экспорт қилиниши мумкин | Zamon.uz