Полша бош вазири Матеуш Мораветски Украина билан сўнгги 30 йил ичида энг йирик қурол сотиб олиш шартномаси имзоланганини эълон қилди.
“Биз сўнгги ўттиз йилликдаги энг йирик қурол шартномаларидан бирини имзолаяпмиз. Бу қуроллар яхши синовдан ўтган ва биз биламизки, улар бунги жанг майдонида жуда муҳим рол ўйнайди”, — дейди бош вазир.
Шартнома суммаси 628 миллион долларни ташкил қилади.
Аввалроқ Украина Полшадан 700 миллион евро миқдорида яна 60 га яқин АҲС Краб артиллерия мосламаларини сотиб олиши маълум қилинганди.


