Қурилма велосипеднинг рулига ўрнатилади, бироқ уни пайқаш осонмас. У смартфонга уланади ва шундан сўнг велосипеднинг қаерда жойлашгани, қаерда ҳаракатланаётгани ҳақида хабар узатиб турилади. Энг аввал, қурилма велосапед жойи ўзгаргани ҳақида смартфонга сигнал узатади, шундан сўнг махсус ишлаб чиқилган илова орқали унинг ҳаракати кузатиб борилади.
Қайд этилишича, Павел ва Ильянинг ушбу лойиҳаси деярли тайёр стартап ҳисобланади. Улар ишлаб чиқаётган технологиялар келаси йилдан бутун мамлакат бўйлаб велосипед дўконларида пайдо бўлиши эҳтимоли бор.
"Бизнинг “трекер”имиз велосипедда қўшимча қурилма бўлмайди, балки унинг бир қисмига айланади. Унинг афзаллиги – гаджет орқали кузатишнинг мавжудлигидир. Ўғрилар эса унинг велосипедда борлигини ҳам пайқашмайди. Чунки биз тизимни умуман кўринмас қилишга ёрдам берадиган магнит зарядловчини ҳам ихтиро қилдик. У ҳали ҳеч кимда мавжуд эмас", – дейди Герман.
Маълумот учун, ихтирочи йигитлар мазкур ғояси орқали Украинада ўтказилган йиллик "Red Bull Basement" танловида ғолиб чиққан. Эндиликда улар ўз кашфиётларини Истанбулдаги глобал халқаро ярмаркага олиб бормоқчи. Йигитлар шу орқали дунё инвесторларининг эътиборини жалб қилиш ниятида.
Келгуси йил бошида Истанбулда ўтказиладиган танловнинг финал босқичи бўлиб ўтади. Танлов 2021 йилнинг мутлақ ғолибини аниқлаб беради.
Аввалроқ “Тесла” болалар учун энг хавфсиз “Cyberquad”ни сотувга қўйгани ҳамда Apple компанияси 2022 йил охирида АR- кўзойнакларини тақдим қилиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев


