1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

“Тесла” болалар учун энг хавфсиз “Cyberquad”ни сотувга қўйди

Маҳсулотнинг етказиб бериш хизмати 4 ҳафта ичида йўлга қўйилиши режалаштирлган.

“Тесла” болалар учун энг хавфсиз “Cyberquad”ни сотувга қўйди

 

Америкалик электромобил ишлаб чиқарувчи “Тесла” компанияси ўз веб-сайтида болалар учун янги “ATV Cyberquad for Kids” сотувини бошлади.

 

Ихтиро компания таркибидаги энг арзон маҳсулотга айланди - унинг нархи 1900 АҚШ долларини ташкил қилади  Шунинггдек, у Тесла электромобиллари сингари, ATV  ҳам батареяда ишлайди. Унинг катталар учун версияси 2019 йилда эълон қилинган.Компания ушбу маҳсулотнинг савдо белгисини 2021 йил октабр ойида рўйхатдан ўтказган.

 

Маҳсулот муаллифи Илон Маск бу ATV дунёдаги энг хавфсизи бўлишини билдирган. 

 

Маҳсулот “таркиби” бир қисмли пўлат рамка, ёстиқли ўриндиқ ва орқа диск тормозлари билан жиҳозланган. Қурилма соатига 16 километр тезлик кўрсаткичига эга. Аккумулятор эса 24 километр қувват захирасини таъминлайди.  Фойдаланувчи 3 та тезлик режимида ҳаракатланиш мумкин.

 

“Cyberquad”нинг батареяси тўлиқ қувватланиши учун тахминан 5 соат керак бўлдаи. Унинг ишлаш муддати ҳайдовчинингвазнига, ҳайдаш шароитларига ва тезликни созлашга боғлиқ.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Тесла” компанияси  ноодатий “киберҳуштак”ни тақдим этгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика