Жаҳон

Улар қилмишига жазоланиши ва бу бошқалар учун ибрат бўлиши зарур —Олимжон Ўсаров

Журналистлар ижодий уюшмаси раиси “Севимли” телеканали ижодкорларининг орган ходимлари томонидан калтаклангани юзасидан муносабат билдирди.

Улар қилмишига жазоланиши ва бу бошқалар учун ибрат бўлиши зарур —Олимжон Ўсаров

 

Аввалроқ жорий йилнинг 11 июнь куни “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон – Ироқ ўртасидаги футбол ўйинларини ёритишга борган “Севимли” телеканалининг мухбири ва тасвирчисига  Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан куч ишлатилгани ҳақида хабар бергандик. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров муносабат билдирди.


“Биз қонун устувор бўлган жамиятда яшаяпмиз. Ўзининг хизмат вазифасини бажараётган оммавий ахборот воситаси ходимига тўсқинлик қилишга, унга нисбатан куч ишлатишга, қўлидаги  микрафони ёки камерасини тортиб олишга ҳеч кимнинг, шу жумладан, ички ишлар  органлари ходимларининг ҳам қонунан ҳаққи йўқлигини ҳаммамиз яхши биламиз.


Давлатимиз раҳбари “Қонуний фаолият юритаётган барча журналист ва блогерлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида бўлади” деб алоҳида таъкидлаганини, афсуски, айрим осойишталик посбонлари унутиб қўйганга ўхшайди. Аксинча бўлганида, футбол чемпионатини ёритиш учун “Пахтакор” стадионига борган журналист ва тасвирчи ички ишлар ходимлари томонидан калтакланмаган бўларди.


Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 июнь куни Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” стадионида футбол бўйича U-23 Осиё кубоги чорак финали доирасида Ўзбекистон – Ироқ ўйинини ёритишга борган “Sevimli” телеканали мухбири ва тасвирчисига нисбатан ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан куч ишлатилган. Микрафони ва камерасини тортиб олингани камлик қилганидек, ходимлар томонидан калтакланган. Худди жиноятчи каби журналистларнинг қўлларини қайириб, Шайхонтоҳур туман ИИБ биносига олиб боришган...


Жабрланган мухбирнинг айтишича, ички ишлар ходимлари ундан кечирим сўраб, ортиқча гап қилмаслиги ва бирон жойда гапириб юрмаслини тайинлаган.


Хўш, шу билан “ёпиғлик қозон ёпиғлигича” қолаверадими? Амалдаги қонун нормаларини четлаб ўтган, ОАВ ходимларига зўравонлик қилган “осойишталик посбонлари” яна ҳеч нарса бўлмаганидек, ўз ишини давом эттираверадими? Йўқ, энди бунга асло тоқат қилиб бўлмайди, улар қилмишига жазолашиши ва бу бошқалар учун ибрат бўлиши зарур.


Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ОАВ ходимларининг ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда қатъий давом этади. Журналист фаолиятига тўсқинлик қилиш, ноқонуний йўллар билан дахл қилиш, шахсини обрўсизлантиришга бўлган ҳар қандай уринишларни кескин қоралайди.


Алоҳида қайд этамизки, мазкур ҳолат Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, АОКА, ЎзММА  томонидан назоратга олинган, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Бош прокуратурага сўров юборилган ва шу билан бирга, ҳолат юзасидан мустақил ўрганиш ҳам олиб борилмоқда.


Энг ачинарлиси, ушбу кўнгилсиз ҳолат ижтимоий тармоқларда кескин муҳокама қилинаётган ва эътирозларга сабаб бўлаётган бир пайтда, яъни бугун Андижон шаҳар “Янги бозор” савдо мажмуасида ИИБ ходими томонидан шакар савдосини суратга олаётган Human.uz ходимининг хизмат телефони қонунга зид ҳолатда тортиб олинган ва журналист ИИБга олиб кетилган.


Аслида, журналистга тазйиқ, босим ўтказилган ҳолатлар бўйича Уюшмамиз айбдорларга қонуний чора кўришни сўраб, ички ишлар органларига (нажот кутиб) мурожаат қилиб келганмиз. Ёдингизда бўлса, ўтган йили Qalampir.uz журналистига қилинган туҳмат, жорий йилда Rost24.uz бош муҳарририга босим ўтказилгани ҳолати бўйича ҳам Ички ишлар вазирлигига сўров юборгандик. Афсуски, ҳанузгача ИИВдан бу борада тегишли жавоб олинмади. Бу вақт ичида қанча процессуал муддатлар ўтиб кетганини ҳуқуқ ҳимоячиларига эслатиб ўтиш ортиқча бўлса керак.


Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси “Sevimli” телеканали мухбири ва тасвирчиси, Human.uz ходими билан боғлиқ ачинарли ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия мутасаддиларидан ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларига муносиб баҳо берилишини, уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини ва бу ҳақида расман маълум қилинишини сўрайди”, — дейилади муносабатда.

 

Мисрда икки поезд тўқнашди: 64 киши жароҳатланди

Мисрда икки поезд тўқнашди: 64 киши жароҳатланди

Ҳалок бўлганлар бор-йўқлиги ҳозирча аниқланмаган.

Россия дрони Камишевахада қутқарувчиларга ҳужум қилди: Зеленский буни шафқатсизлик деб атади

Россия дрони Камишевахада қутқарувчиларга ҳужум қилди: Зеленский буни шафқатсизлик деб атади

Дрон Запорожжя вилоятида 55 киши ҳалок бўлган авиазарба оқибатларини бартараф этаётган қутқарувчиларга ҳужум қилди.

Исроилда Нетаняҳунинг рақибига имконият берилди: янги ҳукуматни шакллантириш унга топширилди

Исроилда Нетаняҳунинг рақибига имконият берилди: янги ҳукуматни шакллантириш унга топширилди

Бу қарор парламентдаги кўпчиликни йўқотган амалдаги бош вазир Бенямин Нетаняҳунинг ҳокимиятда қолиш имкониятларини янада мураккаблаштирди.

Франция махсус хизматлари Макронни эвакуация қилиш режасини ишлаб чиққан: махфий бункер бор

Франция махсус хизматлари Макронни эвакуация қилиш режасини ишлаб чиққан: махфий бункер бор

Франция махсус хизматлари 2027-йилги президентлик сайловлари даврида юз бериши мумкин бўлган тартибсизликларга тайёргарлик кўрмоқда.

Японияда 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди: камида 22 киши жароҳатланди

Японияда 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди: камида 22 киши жароҳатланди

Расмийлар яқин кунларда яна кучли зилзилалар юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.

АҚШ Эроннинг қуруқликдаги таъминот йўлларини ҳам тўсмоқчи: махсус гуруҳ тузилди

АҚШ Эроннинг қуруқликдаги таъминот йўлларини ҳам тўсмоқчи: махсус гуруҳ тузилди

АҚШ Эроннинг денгиздаги таъминот йўлларига қўйилган блокадани қуруқликдаги йўналишларга ҳам кенгайтирмоқда.

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Ғазода кучли ёмғир: 70 мингта чодирни сув босди

Чодирлар ўрнига йиғма уйлар етказиб берилиши керак эди. Бироқ Исроил уларни Ғазога олиб киришга рухсат бермаган.

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Польшанинг Краков шаҳрида отишма юз берди: беш киши ҳалок бўлди

Полиция ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилганини ва жамоатчилик учун бошқа хавф йўқлигини билдирган.