1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Урганч давлат тиббиёт институти ташкил этилмоқда

Бу бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинган.

Урганч давлат тиббиёт институти ташкил этилмоқда

“Урганч давлат тиббиёт институти фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникаси Урганч давлат тиббиёт институти клиникаси этиб қайта номланди.

 

Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

 

— узлуксиз тиббий-касбий таълим тизимида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

 

— талабаларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш учун шарт-шароитлар яратиш;

 

— илмий-педагогик салоҳиятнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш, педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини фаол такомиллаштириш;

 

— тиббиёт таълими ва илм-фанининг амалиёт билан интеграция қилинишини таъминлаш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш даражасини ошириш.

 

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Институтда таянч докторантура ва докторантура ташкил этилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика