Мажбурий ижро бюросининг Косон туман бўлими иш юритувига қарздор Р.У.дан 17 миллион 820 минг сўм миқдоридаги жиноий жаримани ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Маълум бўлишича, у бошқа бир фуқарони “ишга жойлаштириб қўйиш”ни ваъда қилган, аммо режаси амалга ошмай, бу ҳаракати оқибатида жавобгарликка тортилган.
Жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг 2024 йил 26 декабрдаги қарори билан Р.У. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28,211-моддаси билан айбли деб топилган ҳамда унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 54 баравари миқдорида жиноий жарима тайинланган.
Ижро ҳаракатлари жараёнида қарздорга белгиланган ихтиёрий муддат ичида жаримани тўлаш ҳақида бир неча бор огоҳлантиришлар берилган. Бироқ у мажбуриятни бажармагани сабабли, Бюронинг Косон туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Натижада қарздор белгиланган жаримани тўлиқ тўлаб берган.


