1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қатор вазирлик ва ташкилотларда 2 мингдан ортиқ иш ўрни қисқартирилади

Энг кўп қисқартиришлар Солиқ қўмитаси, Сув хўжалиги, Қишлоқ хўжалиги ва Бандлик вазирлигида бўлмоқда.

Қатор вазирлик ва ташкилотларда 2 мингдан ортиқ иш ўрни қисқартирилади

Президент фармони билан ижро ҳокимияти тизимидаги 2141 та штат бирлиги қисқартирилади. Бу ҳақида “Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда сўз боради.

 

Унга кўра, энг кўп қисқартиришлар Солиқ қўмитасида (486 та), Сув хўжалиги вазирлигида (224 та), Қишлоқ хўжалиги вазирлигида (200 та) ва Бандлик вазирлигида (163 та) юз беради. Қўмита, агентлик ҳамда инспекциялардаги 16 та ўринбосар лавозимлари тугатилди.

 

Бу аввалги ислоҳотлар мантиқий давоми бўлиб, охирги йилларда давлат бошқарувини оптималлаштириш бўйича бир неча бор шундай чоралар кўрилган.

 

Хусусан, 2023 йил декабрида қатор вазирлик ва идораларда 1500 дан ортиқ штат қисқартирилган, айрим тузилмалар бирлаштирилганди.

 

2022 йил июлида эса Президент фармони билан 20 га яқин агентлик ва қўмиталар қайта ташкил этилган ёки тугатилган.

 

2021 йилда давлат бошқарувидаги бюрократияни камайтириш мақсадида вазир ўринбосарлари сони чекланган ва марказий аппаратлар оптималлаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика