1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Уруш сабаб Европада футбол учрашувлари қолдириладими?

UEFА Россия ва Украина билан боғлиқ вазият бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади.

Уруш сабаб Европада футбол учрашувлари қолдириладими?

 

Сўнгги 24 соат ичида Россия ва Украина ўртасидаги вазиятдан сўнг UEFА президенти Ижроқўмнинг навбатдан ташқари йиғилишини ташкил этади. У эртага бўлиб ўтади. Ташкилот вакиллари ҳолатни баҳолаш ва барча керакли қарорларни қабул қилишни режалаштирган.

 

Олдинроқ Россия Премьер-лигасининг 19-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар жорий этилган фавқулодда ҳолат туфайли бекор қилиниши мумкинлиги малум бўлганди. Бундан ташқари, бугундан бошлаб айрим ҳудудлардаги аэропортлар 2 мартгача ёпилган.

 

Шунингдек, Украинада ҳарбий ҳолат жорий қилингани сабабли футбол бўйича мамлакат чемпионати тўхтатилди.

 

Аввалроқ, UEFА Англияни жазоламоқчи эканлиги ва Европанинг ўндан ортиқ давлати FIFАни тарк этмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика