1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

Уй ҳайвонлари учун биринчи смартфон тақдим этилди

Ҳозирча қурилманинг нархи ва сотув санаси эълон қилинмаган.

Уй ҳайвонлари учун биринчи смартфон тақдим этилди

 

ГлосалМе компанияси Барселонада бўлиб ўтган МВС 2025 кўргазмасида уй ҳайвонлари учун дунёдаги биринчи смартфон – PetPhone ни тақдим этди.

 

PetPhone ҳайвоннинг бўйинбоғига маҳкамланади ва эгасининг смартфонига ўрнатилган махсус илова орқали ишлайди. Қурилма олдиндан ёзиб олинган овозли буйруқларни масофадан етказиб бера олади. Шунингдек, иловага сунъий интеллект интеграция қилинган бўлиб, у ҳайвоннинг овозини «тушуниб», унинг маъносини изоҳлашга ва ҳатто қўнғироқ қилишга ёрдам беради.

 

Қўшимча функциялари:

  • Кичик чироқ – ҳайвонни қоронғида топишга ёрдам беради.
  • GPS, AGPS, LBS, WiFi, Bluetooth тизимлари – ҳайвон ҳаракатини кузатишга имкон беради.
  • 50 метрлик фаол радар – ҳайвоннинг жойлашувини аниқ белгилайди.
  • Ижтимоий тармоқ функцияси – уй ҳайвонлари эгалари ўзаро алоқа қилиши мумкин.

 

PetPhone IP67 стандарти асосида сув ва чангдан ҳимояланган бўлиб, 200 дан ортиқ мамлакатларда фойдаланиш учун мўлжалланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика