1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

UzAuto янги Chevrolet Equinox 2022'ни тақдим қилди

Компания мазкур моделини “унинг янги гибрид тизими” бор деб мақтамоқда.

UzAuto янги Chevrolet Equinox 2022'ни тақдим қилди

 

“Chevrolet Equinox 2022 автомобилининг энг муҳим афзаллиги унинг янги гибрид тизимидир”, - дейилади хабарда.

 

UzAuto Motors ўз веп-сайтида Equinox’нинг янги версиясини қуйидагича таърифлайди:

 

“Юмшоқ гибрид старт-стоп тизими билан ишлайди. Ушбу автомобилларда оддий стартер ўрнига кучли қувватли мотор-генератор ўрнатилган. У секинлашганда электр энергиясини ишлаб чиқариб, юқори қувватли аккумуляторни зарядлайди. Ички ёниш двигатели оддий генераторни айлантириш учун камроқ энергия сарфлайди ёки умуман сарфламайди. Янги гибрид тизими айнан электрмобилнинг электр режимида ишлай олмаса ҳам, у шунга ўхшаш гибрид бўлмаган версияларга нисбатан шаҳарда ҳам, магистралда ҳам ёқилғи самарадорлигини оширишни таъминлайди. Айнан ушбу тизим сабабли ёқилғи сарфи сезиларли даражада камаяди ва 100 км. учун атиги 7,01 литрни ташкил қилади”.

 

Компания автомобилининг нархларини ҳам бира тўла эълон қилди. Унга кўра, Chevrolet Equinox MY 2022 (2022 йил модели):

 

- 1.5T LS FWD комплектация — 250 732 510 сўм;

 

- 2.0T 1LT FWD MH комплектация — 338 260 870 сўм;

 

- 2.0T 1LT AWD MH комплектация — 365 217 391 сўм;

 

- 2.0T 3LT AWD MH комплектация — 391 304 348 сўм.

 

Эслатма. Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган.

 

Аввалроқ UzAuto Motors ноодатий дизайндаги моделлерни намойиш қилгани ҳамда Ўзбекистонда Chevrolet Onix’нинг баҳоси қанчалиги ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика