Жаҳон

Вашингтон Москва билан муҳим йўналишда музокара ўтказишга тайёрлигини билдирди

Бу ташаббус Жозеф Байден томонидан илгари сурилганди.

Вашингтон Москва билан муҳим йўналишда музокара ўтказишга тайёрлигини билдирди

 

АҚШ Россия билан стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш бўйича шартномани кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда давлат котиби ўринбосари Бонни Женкинс маълум қилди

 

"Биз, икки энг йирик ядро давлатлари, ядро қуролларини қисқартиш бўйича натижага эришгандик. Бу бир неча йиллик меҳнат натижаси эди. Янги келишувдан умидвормиз. Амалдаги шартнома 2026 йилда тугайди. Биз музокаралар столига қайтишни ва Россия билан мулоқот бошлашни истаймиз", — деган дипломат.

 

Шу билан бирга музокаралар столига қайтиш Москванинг бу йўналишдаги хоҳишига боғлиқ эканлиги таъкидланган.

 

Душанба куни Жозеф Байден Вашингтоннинг Москва билан стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш бўйича музокараларга қайтишга тайёрлигини билдирди.

 

Аввалроқ Ғарб Россияга қарши айрим санкцияларни юмшатгани маълум бўлганди

custom img

Қозоғистондa икки палатали парламент фаолияти якунланди

Қозоғистон президенти янги сиёсий тизим — Қурултой фаолияти қонун ижодкорлигига янгича ёндашув асосида ташкил этилишини таъкидлади.

custom img

Покистонда ўқув маркази томи қулаши оқибатида 14 нафар бола ҳалок бўлди

Покистон Президенти ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайишини тилади.

custom img

Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ўзгарди

Садир Жапаров МХДҚ раиси Жумғалбек Шабданбековни бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилди.

custom img

Трамп бензин нархларини пасайтиришни талаб қилиб, сотувчиларга таҳдид қилди

АҚШ президенти нархларни сунъий ошириш ноқонуний эканини таъкидлаб, бунга амал қилинмаса, "катта муаммолар" юзага келишини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзилада АҚШдан депортация қилинганлар жойлаштирилган меҳмонхона қулаб тушди — АBС

Меҳмонхона вайрон бўлиши оқибатида айрим депортация қилинган фуқаролар ҳалок бўлган, бошқалари эса бедарак йўқолган.

custom img

Қирғизистондаги мактаблар 12 йиллик таълим тизимига ўтди

Янги тартибга кўра, умумий таълим 6+3+3 модели асосида 12 йил давом этади.

custom img

Ҳиндистондаги сув тошқинлари 22 мингдан ортиқ аҳолига зарар етказди

Тошқинлар 96 та қишлоқни сув остида қолдирди, минглаб аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинмоқда.

custom img

Қирғизистонда Қамчибек Ташиев ва яна етти нафар айбланувчига 9 йил қамоқ сўралди

Прокуратура ҳокимиятни зўрлик билан эгаллашга тайёргарлик кўрганликда айбланаётган собиқ амалдорларга қатъий жазо талаб қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"