Вашингтон Россияга тегишли қанча бойликни музлатиб қўйди?
Молия вазирлиги бу бўйича маълумот тарқатди.

АҚШ Россиянинг 330 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйган. Бу ҳақда Қўшма штатлар молия вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, сўнги 100 кунда музлатиб қўйилган ва блокланган активларнинг умумий миқдори 330 миллион доллардан ошди. Уннинг 30 миллиарди Россия фуқароларига, 300 миллиарди эса мамлакат Марказий Банкига тегишли.
Аввалроқ Венгрия Россияга қарши санкция жорий этишни тўхтатишга чақирганди.







