Дунё
|
06 Март 22:53
525
Дунё
|
06.03.2022, 22:53
525

“Visa” ва “Mastercard” тўлов тизимлари Россиядаги фаолиятини тўхтатди

10 мартдан бошлаб Россияда ишлаб чиқарилган карталар хорижда ишламайди.

 

“Visa” тўлов тизими шўба корхонаси 10 мартдан бошлаб Россияда хизмат кўрсатишни тўхтатaди. 

 

Қайд этилишича, 10 мартдан бошлаб Россияда чиқарилган “Visa” карталари хорижда ишламайди ва хорижий онлайн-дўконларда тўлов учун қабул қилинмайди. “Mastercard” карталари билан ҳам вазият худди шундай.

 

Россия банклари томонидан чиқарилган “Visa” ва “Mastercard” халқаро тўлов тизимлари карталари билан чет элда, шу жумладан хорижий Интернет-ресурсларда тўловлар амалга оширилмайди.

Tags: