1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Терроризмга қарши кескин ва муросасиз курашиш шарт — Путин

Россия президенти жорий йилнинг 11 ойида 32 та терактнинг олди олингани ҳақида маълум қилди.

Терроризмга қарши кескин ва муросасиз курашиш шарт — Путин

 

Ҳар йили 20 декабрда Россия Федерациясида хавфсизлик идоралари ходимлари куни - Федерал хавфсизлик хизмати, Ташқи разведка хизмати, Федерал хавфсизлик хизмати ва бошқа давлат хавфсизлик органлари ходимларининг касб байрами нишонланади. 

 

Россия президенти ушбу тадбирда қатнашиб, терроризм ва экстремизм мавзусига тўхталди:

 

“Сўнгги йилларда бу қийин, ўта масъулиятли соҳада (терроризмга қарши кураш) сезиларли муваффақиятлар ва умуман ижобий динамика кузатилди. Биз террорчилик хавфини кескин камайтиришга эришдик”.

 

Шунингдек, сўнгги 11 йил ичида 200 дан ортиқ терактларнинг олди олингани, бу даврда содир этилган террорчилик жиноятлари сони бир неча баробар камайганини ҳам таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бундай жиноятларнинг деярли барчаси тайёргарлик босқичида бостирилган. Бундан ташқари, президент хавфсизлик хизмати ходимларидан террорга қарши кураш кескин ва муросасиз бўлиши кераклигини қатъий уқтирди.

 

“Бугунги кунда мураккаб халқаро вазият, замонавий чақириқ ва хавф-хатарларнинг табиати ҳамда кўлами махсус хизматлар фаолиятига талабларни кучайтирмоқда. Биринчи навбатда, сизнинг асосий устувор вазифангизни ҳал қилишда – терроризмга қарши кескин ва муросасиз кураш”, — деди президент.

 

Шу билан бирга, Путин  идора ходимларининг олдига халқаро террорчи гуруҳларнинг ячейкаларини йўқ қилиш вазифасини қўйди.

 

“Миллий аксилтеррор қўмитасининг мувофиқлаштирувчи йўналиши билан  самарали ҳаракатларни давом эттириш, халқаро террорчилик гуруҳлари ячейкаларини йўқ қилиш, уларнинг алоқаларини, жосусларни, қўпорувчилик фаолиятини аниқлаш ва бостиришни давом эттириш муҳим”, — дейди давлат раҳбари.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломи халқаро террорчилик гуруҳи вакиллари қўлга олингани  ҳамда АҚШ толибонлар билан терроризмга қарши курашни муҳокама қилмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика