1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Вояга  етмаган фарзандини парвариш қилаётган шахсларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади

Нафақа ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.

Вояга  етмаган фарзандини парвариш қилаётган шахсларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади

 

Хабарингиз бор, коронавируснинг янги штамми Ўзбекистон ҳудудига Дубайдан келган хориж фуқаросида аниқланган  ва у билан мулоқатда бўлган барча фуқаролар 14 кунлик карантинга олинди.  

 

Мазкур эпидимиологик вазиятда кам таъминланган, имконияти чекланган ва боқувчисини йўқотган шахсларга ҳар томонлама модий ва маънавий кўмак бериш кўзда тутилган.

 

Коронавирус билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши оқибатида карантинга олинган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади 

 

Шу билан бирга коронавирус билан зарарланиб, карантинга жойлаштирилган 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Covid-19 билан боғлиқ чатбот ишга тушгани ҳамда ногирон фарзанди бор оналарга пенсияга чиқишида қандай имтиёзлар белгиланганлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика