Cаломатлик

Ўзбекистонда Covid-19 билан боғлиқ чатбот ишга тушди

ЖССТ ва ЮНИСEФ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда коронавирус ҳақида ишончли маълумот манбасини ишга туширди.  Бу ҳақда "UZZOOM" хабар қилди

Ўзбекистонда Covid-19 билан боғлиқ чатбот ишга тушди

HealthBuddy+ чатботи — бу нафақат СОVID-19, балки эмлашлар ҳақида ҳам аниқ маълумот берадиган янги платформа. Илованинг учта асосий хусусияти бор: чатбот, миш-мишлар ҳақида хабар бериш воситаси ва фойдаланувчиларнинг сўров тизими.

Шунингдек, HealthBuddy+ пандемия, СОVID белгилари, юқиш усуллари, ниқоблардан фойдаланиш, жисмоний масофа, руҳий саломатлик ва эмлашлар ҳақида маълумот тўплайди.

"Ўзбекистонда HealthBuddy + дастурининг ишга туширилиши СОVID-19 ҳақида тўғри жавоб бериш учун вирус ва вактсиналар ҳақида ишончли ва тегишли манбаларни тақдим этадиган ва инфодемия бошқарувини такомиллаштирадиган муҳим босқичдир",- дея изоҳлайди ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лейн Куппенс. 

Илова iOS ва Android’да мавжуд.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"