1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

“Xiaomi” компанияси “Redmi Note 11 Pro” смартфонларини тақдим этди

Хитой корпорацияси янги қурилмаларини серияли тарзда – “Xiaomi Redmi Note 11 Pro” ва “Pro+” кўринишишида тақдим қилди.

“Xiaomi” компанияси “Redmi Note 11 Pro” смартфонларини тақдим этди

 

Ҳар иккала янги гаджетда ҳам 120 гертс қувватига эга 6,67 дюймли дисплай мавжуд. Шунингдек, қурилмалар “Mediatek Dimensity 920” процессори ва “MIUI 12.5”  қобиғига эга Android 11 OS билан ишлайди.

 

Тақдим этилган смартфонлар 6 гигабайт оператив ва 128 гигабайт ички хотираларга эга.

 

Қурилманинг орқа томонида 108, 8 ва 2 мегапикселли линзаларга эга асосий камера жойлашган. 16 мегапикселли ўлчамдаги камера эса олд экран кесмасида ўрнатилган.

 

Компания маълумотларига кўра, “Redmi Note 11 Pro”нинг нархи 250 доллар, “Redmi Note 11 Pro+” эса 300 доллар деб баҳоланмоқда.

 

Маълумот учун: компания сал олдинроқ “Xiaomi Redmi 10” смартфонини сотишни бошлаган эди. 4 гигабайт оператив хотира ва 64 гигабайт ички хотирага эга мазкур версия Россия бозорларида 16 990 рублдан сотилган. Буни  тахминан 250 доллар ёки 2,5 миллион сўм деб ҳисоблаш мумкин.

 

Бундан аввал “iPhone 13” савдолари бошлангани, “Роскачество” октябрь ойининг энг яхши смартфонлари рейтингини эълон қилгани ҳамда Ўзбекистон шароитида ўртача ойлик билан “iPhone 13” олиш учун қанча вақт кетиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика