1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойнинг CCRC Changchun Railway Vehicles компанияси 600 км/соатгача етувчи тезликда ҳаракатлана оладиган янги магнит левитация (маглев) технологиясига асосланган поезд прототипини оммага намойиш этди. Бу технологик янгилик нафақат рекорд тезлик, балки энергия самарадорлиги, экологик тозалик ва хавфсизлик даражасининг юқорилиги билан ҳам ажралиб туради.

 

Мутахассислар бу поездни келажакда Осиё метрополиялари орасидаги узоқ масофаларни жуда қисқа вақт ичида босиб ўтишда асосий восита сифатида кўрмоқда. Маълумотларга кўра, янги технология билан жиҳозланган маглев поездлари 5 йил ичида тижорат линияларида қатнай бошлаши режалаштирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Хитой 2004 йилдан буён Шанхай-Пудонг аэропорти ўртасидаги тижорат маглев линиясида 430 км/соат тезликда ҳаракатланувчи поэздларни фойдаланишга қўйган ва бу соҳада дунёдаги етакчи давлатлардан биридир.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика