1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon ўзининг миллионинчи роботини ишга тушириб, роботлар сони бўйича инсонлардан устунликка эришди. Шу билан бирга, компания янги генератив сунъий интеллект модели – DeepFleet'ни тақдим этди. Бу тизим омбор ичидаги роботлар ҳаракатини мувофиқлаштириш ва самарадорликни ошириш учун ишлаб чиқилган.

 

DeepFleet омбор ичидаги трафикни таҳлил қилиб, ҳар бир робот учун оптимал маршрутларни белгилайди. Бу эса тирбандликнинг олдини олиб, буюртмаларни тезроқ қайта ишлаш ва энергия сарфини камайтиришга хизмат қилади. Амазон маълумотларига кўра, бу тизим роботлар ҳаракатининг самарадорлигини 10 фоизга оширишга ёрдам беради.

 

Бугунги кунда Amazon дунёдаги энг йирик саноат роботлар ишлаб чиқарувчиси ва фойдаланувчиси ҳисобланади. Ҳеркулес ва Протеус каби роботлар оғир юкларни кўтариш, такрорланувчи вазифаларни бажариш орқали инсон ишини енгиллаштирмоқда. ДеэпФлеэт эса ушбу жараённи янада самарали ташкил қилишга хизмат қилади.

 

Amazon'нинг бу қадамлар автоматлаштириш ва харажатларни камайтиришга қаратилган узоқ муддатли стратегиясининг бир қисмидир. Катта ҳажмдаги буюртмалар оқими фонида самарадорликдаги 10 фоизлик ўсиш компания учун муҳим иқтисодий афзаллик беради.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика