Жаҳон

Хитой ҳеч қачон Тайвань мустақиллигига чидаб турмаслигини маълум қилди

Шунингдек, дунёда ягона Хитой давлати борлиги таъкидланган.

Хитой ҳеч қачон Тайвань мустақиллигига чидаб турмаслигини маълум қилди

 

Хитой ҳеч қачон Тайвань мустақиллигига йўл қўймайди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги расмий вакили У Цянь маълум қилди.

 

“Биз "бир давлат – икки тизим” тамойили асосида тинч бирлашиш тарафдори бўлиб қоляпмиз. Тайвань бўғозининг икки қирғоғи тинч асосда бирлашиши учун бор кучимизни ишга оламиз. Аммо биз ҳеч қачон "Тайвань" мустақиллигига ҳаракат қилаётган айирмачи кучларнинг хатти-ҳаракатларига чидаб тура олмаймиз", – деган у.

 

У Цянь дунёда ягона Хитой борлигини, Тайвань эса унинг ажралмас қисми эканини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, бу масала Хитойнинг ички муаммоси ҳисобланади ва унга чет давлатлар аралашуви мақбул эмас. “АҚШ ва Япония Тайвань масаласида қанчалик шовқин кўтарса, биз давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги йўлида янада қатъий ҳаракат қиламиз”, – деб қўшимча қилган расмий вакил.

 

Маълумот ўрнида: Тайвань 1949 йилдан буён амалда ХХРдан мустақил сиёсат олиб боради. У Хитойнинг ажралмас қисми эканини бутун дунё, жумладан, АҚШ ҳам тан олади. Шу билан бирга аксарият давлатлар Тайваннинг Хитой таркибига зўравонликсиз ва куч ишлатишсиз қайтиши зарурлигини таъкидлаб келади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ТИВ АҚШ билан Пекин ўртасида очиқ қарама-қаршилик вужудга келиши мумкинлиги тўғрисида маълум қилганди. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хитой ҳеч қачон Тайвань мустақиллигига чидаб турмаслигини маълум қилди | Zamon.uz