Жаҳон

Хитойда COVID-19 авж олиши туфайли 30 дан ортиқ амалдор жазоланди

Хитой оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, мамлакатда COVID-19 тарқалишининг олдини олишдаги камчиликлар туфайли 30 дан ортиқ кадрлар турли даражадаги жавобгарликка тортилган.

Хитойда COVID-19 авж олиши туфайли 30 дан ортиқ амалдор жазоланди

 

Хабарларга кўра, айрим шаҳарларда вице-мер даражасидаги бир нечта мансабдорлар, шаҳар округи раҳбарлари, маҳаллий соғлиқни сақлаш қўмиталари ва тиббиёт муассасалари раҳбарлари ўз лавозимидан айрилган.

Хусусан, Хитойнинг Сзянсу провинцияси шарқидаги Нанкин шаҳрида маҳаллий аэропортда коронавирус тарқалиши туфайли 15 амалдор жазоланди.

Таъкидланишича, Нанкин шаҳри вице-мэри Ху Ванжин эпидемияга қарши кураш вазифаларини самарасиз бажаргани учун жаримага тортилган. Маҳаллий соғлиқни сақлаш комиссияси раҳбари Фанг Чжуню ҳам жазоланган, у сифатсиз иш учун лавозимидан четлатилиб, «жиддий огоҳлантириш» олган. Тергов натижасида Eastern Airports бош директорининг ўринбосари Ван Чао қўлга олинган. Бу ташкилот аэропортда инфекцияларни назорат қилиш билан шуғулланади. ОАВ хабарига кўра, тергов олиб борилаётгани сабабли жиноятчилар сони ортиши мумкин.

Қайд этилишича, Нанкин Лукоу халқаро аэропорти мамлакат бўйлаб 20 дан ортиқ шаҳарга тарқалган дельта штаммининг эҳтимолий манбаси ҳисобланади. Мазкур штамм ёйила бошлагач бутун мамлакат бўйлаб аэропортлар ва божхона коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қаттиқроқ чоралар кўрди.

Хитой ҳукумати мамлакатда инфекция тарқалишини тўхтата олмаяпти. Хитой Соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, 8 август куни Хитойда 125 кишида коронавирус аниқланган, улардан 94 нафари мамлакат ичида: Хенан провинциясида — 41, Сзянсу вилоятида — 38, Хунан вилоятида — 12, ва Хубэй вилоятида — 3 киши.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Хитойда COVID-19 авж олиши туфайли 30 дан ортиқ амалдор жазоланди | Zamon.uz