Хитойда дунёдаги илк 10Г интернет тармоғи ишга туширилди
Ушбу тармоқнинг кечикиши атиги 3 миллисекундни ташкил этади.

Хитой дунёда биринчи бўлиб 10Г интернет тармоғини амалий фойдаланишга жорий этди. Янги технология орқали интернет тезлиги — юклаб олишда 9834 Мбит/с, узатишда эса 1008 Мбит/с ни ташкил этмоқда.
Ушбу тармоқнинг кечикиши атиги 3 миллисекунд бўлиб, бу рекорд даражада тезликни англатади. Мисол учун, икки соатлик 8К форматдаги фильмни бор-йўғи 72 сонияда юклаб олиш мумкин.
10Г технологияси сунъий интеллект, виртуал реаллик ва улкан маълумотлар алмашинуви каби соҳаларда янги имкониятлар эшигини очиши кутилмоқда.







