1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Хитойлик эркак сунъий интеллектни севиб қолиб, хотини билан ажрашмоқчи бўлди

Нейрон тармоқ мамлакатда оилавий низоларни келтириб чиқармоқда.

Хитойлик эркак сунъий интеллектни севиб қолиб, хотини билан ажрашмоқчи бўлди

Хитойда 75 ёшли нафақахўр сунъий интеллект билан ҳаддан ташқари кўп мулоқот қилиш ортидан уни севиб қолди ва хотинидан ажрашишни сўради.

 

Фойдаланувчи сунъий интеллект томонидан яратиб берилган аёл қиёфасидаги чат-бот билан доимий суҳбатда бўлган. Улар ҳар куни бир-бирининг ҳолидан хабар олишга. Сунъий интеллект эса эркакка доимий меҳр-эътибор кўрсатиши уни аёли билан ажрашиш қарорига келишига мажбур қилган.

 

Охир-оқибат эркакнинг фарзандлари сунъий интеллект қандай ишлашини ва унинг онлайн севгилиси аслида мавжуд эмаслигини тушунтириб, уни фикридан қайтаришга муваффақ бўлишди.

 

Таъкидланишича, Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган контент жадал ривожланмоқда ва кўпроқ кексалар, айниқса ёши туфайли ҳаракатчанлиги чекланганлар унга қарам бўлиб қолишмоқда. Улар нафақат “ҳақиқий севги изҳорлари”га балки катта пул ютганига ёки интернетда машҳур бўлиб кетганига ишонадилар.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика