Ўзбекистон

Хоразмдан қадимий қўнғироқни олиб чиқилишга йўл қўйилмади

Қўнғироқ “Ичан-қалъа” Давлат музей қўриқхонасига топширилди.

Хоразмдан қадимий қўнғироқни олиб чиқилишга йўл қўйилмади

 

Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари ноёб тарихий ва маданий бойликларнинг республикадан олиб чиқишга бўлган уринишни фош этишди.

 

Жумладан, божхона пости орқали хориж давлатига йўл олган фуқаро к.А.нинг қўл юки белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, назорат-рентген аппаратида шубҳали тасвирлар акс этди. Шундан сўнг, ушбу қўл сумкаси холислар иштирокида ва белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

 

 

Натижада, божхона назоратидан яширилган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш таъқиқланган қадимий ҳисобланган сариқ металлдан ясалган 1 дона қўнғироқ борлиги аниқланди.

 

Ўтказилган бадиий экспертиза хулосасига кўра, бронзадан ясалган қўнғироқ XIX асрнинг II ярмида Европа давлатларида ясалганлиги маълум бўлди. Ҳозирги кунда мазкур маданий бойлик “Ичан-қалъа” Давлат музей қўриқхонасига топширилди.

 

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдин яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.