Ўзбекистон

«Янги Ўзбекистон» китоб-альбомининг тақдимоти ўтказилди

Тошкентдаги «Hyatt Regency» меҳмонхонасида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб чоп этилган «Янги Ўзбекистон» китоб-альбомининг тақдимоти бўлиб ўтди.

«Янги Ўзбекистон» китоб-альбомининг тақдимоти ўтказилди

Тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, ёзувчи-адиблар, журналистлар ҳамда кенг жамоатчилик қатнашди.

Мазкур китоб-альбом турли вазирлик ва идоралар мутахассислари, фотомухбирлар ҳамда АОКА масъул ходимларидан иборат ижодий жамоа томонидан нашрга тайёрланди. Унда истиқлол йилларида, айниқса, кейинги беш йилда юртимизда янги давлат ва жамият қуриш йўлида амалга оширилган ва оширилаётган улкан ишлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Тақдимотда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид ва бошқалар сўзга чиқди ва китоб-альбомнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.

Китоб-альбом “Ўттиз йиллик мураккаб ва шарафли йўл”, “Янги Ўзбекистон – миллий тараққиётнинг янги босқичи”, “Давлат идоралари халқимизга хизмат қилмоқда”, “Инновацион асосда қайта қурилаётган иқтисодиёт”, “Янги Ўзбекистонни азму шижоатли ёшларимиз билан биргаликда қурамиз”, “Халқ ва армия – бир тану бир жондир”, – “Маънавият – Янги Ўзбекистон пойдевори”, – “Ўзбекистон ва жаҳон” сарлавҳалари билан номланган 8та бўлимдан иборат. Асар ўзбек (кирилл ва лотин алифбосида), рус ва инглиз тилларида ўзига хос дизайн ва юқори полиграфик сифатда, жами 30 000 нусхада нашр этилмоқда.

Китоб-альбом яқин тарихимизда кечган воқеалар, халқимиз мардона енгиб ўтган турли синов ва машаққатлар, эришилган улкан ютуқ ва натижалар ҳақида ҳикоя қилади. Унда ўтган давр мобайнида республикамиз илгариги иқтисодиёти бир томонлама шаклланган, қолоқ ўлкадан барча соҳаларда жадал ривожланиб, фуқароларнинг ҳаёт даражаси, сиёсий-ижтимоий фаоллиги, онгу тафаккури тобора юксалаётган, жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида узоқ-яқиндаги барча мамлакатлар билан дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини кенг миқёсда олиб бораётган замонавий, очиқ ва демократик давлатга айлангани ўз аксини топган.

Тақдимотда китоб-альбомга бағишланган видеороликлар намойиш этилди, турли соҳа мутахассислари китоб-альбом ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.