Жаҳон

Япония ҳарбий бюджети рекорд даражада оширилиши мумкин

Токио сўнгги йилларда мудофаа учун катта маблағ ажратмоқда.

Япония ҳарбий бюджети рекорд даражада оширилиши мумкин

 

Япония 2023 йилда мудофаа харажатлари учун 40.7 миллиард доллар сарфлаши мумкин. Бу ҳақда Kyodo  агентлиги хабар берди.

 

Мудофаа вазирлиги парламентга шу бўйича сўров юборган. Агар бу тасдиқланса, ҳарбий харажатлар аввалги йилга нисбатан 4 фоизга ошади.

 

Токио сўнгги йилларда мудофаа учун катта маблағ ажратмоқда. Бу қўшни давлатларнинг норозилигига сабаб бўляпти. 2022 молиявий йили учун ҳарбий бюджет 39.1 миллиард долларни ташкил этди. Бу мамлакат тарихидаги рекорд сумма.

 

Япония ҳукумати бир неча марта кейинги беш йилда мудофаа харажатларини кескин ошишини айтган. Аммо бу бўйича аниқ рақамлар расман очиқланмаган. Ҳукмрон либерал-демократик партия бу кўрсаткични НАТОга аъзо давлатлардаги каби ЯИМнинг 2 фоизига етказмоқчи.

 

Аввалроқ Япония мудофаа вазирлиги КХДР ракета дастури бўйича хавотир билдирганди.

custom img

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Қарор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар муфтийлари фатвоси асосида қабул қилинган.

custom img

Энергия инқирози фонида Покистонда мактаблар ёпилади ва иш ҳафтаси қисқартирилади

Давлат харажатларини камайтириш доирасида амалдорлар маоши қисқартирилиб, хизмат транспортидан фойдаланиш чекланади.

custom img

Пентагон раҳбари Эронга қарши зарбалар кучайтирилишини маълум қилди

Операцияда кўплаб қирувчи ва бомбардимончи самолётлар жалб қилинади.

custom img

Туркияда қулаган ракета Эрон билан боғлиқ эмас — Эрон ТИВ

Анқара ҳаво ҳудуди бузилишига қарши чоралар кўришини маълум қилди.

custom img

Эрон миллий футбол жамоаси мураббийи Австралиядан бошпана сўради, жамоа Эронга қайта олмайди — CNN

Аввалроқ  Эрон миллий жамоасининг беш нафар бошқа футболчисига Австралия ҳукумати гуманитар визалар берган эди.

custom img

Германиянинг Иорданиядаги ҳарбий базаси Эрон ракеталари зарбасига учради — Spiegel

Немис ҳарбийлари жойлашган казармалар зарбага учраган, улар ҳужум пайтида бошпаналарда бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.

custom img

Эрондаги мактабга АҚШ ракетаси зарба бергани аниқланди

Вашингтон бу ҳалокатли ҳужумга АҚШ жавобгар бўлиши мумкинлигини, аммо мактаб атайин нишонга олинмаганини маълум қилган.

custom img

Тожикистон Президенти Эрон олий раҳбарига табрик йўллади

Имомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевдан кейин Мужтабо Хоманаийни табриклаган учинчи давлат раҳбари бўлди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Япония ҳарбий бюджети рекорд даражада оширилиши мумкин