1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Япония Россияга қарши янги санкциялар жорий этди

Бу галги тақиқлар Шимолий Корея билан боғлиқ.

Япония Россияга қарши янги санкциялар жорий этди

 

Япония Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кенгайтирди. Бу ҳақда ҳукумат бош котиби Мацуно Хирокадзу маълум қилди.

 

Мацуно санкцияларни “Япониянинг  КХДР билан мавжуд муаммолар бўйича қадами” деб атаган ва Пхеньяндан аниқ ҳаракатлар талаб қилган.

 

Бундан ташқари, Япония бош вазири Фумио Кисида ҳам янги чекловлар ҳақида гапирган.

 

“Мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаб, биз жараённи кузатишда давом этамиз”,– деган у.

 

Шимолий Кореяга нисбатан БМТ хавфсизлик кенгаши тақиқларини бузганлиги учун тўрт Россия ташкилоти ва уч нафар фуқаросига, шунингдек, КХДРнинг олти фуқаросига нисбатан санкция жорий этилган.

 

Аввалроқ КХДР баллистик ракетаси Япония ички сувларига тушгани тўғрисида хабар берилганди. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика