Жаҳон

Япония тарихдан тўғри сабоқ чиқариши керак — Мун Чже Ин

Жанубий Корея президенти икки давлат ҳамкорлиги тўғрисида гапирди.

Япония тарихдан тўғри сабоқ чиқариши керак — Мун Чже Ин

 

Корея Республикаси икки томонлама мураккаб муносабатларга қарамай, Япония билан мулоқотга очиқ. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин маълум қилди.

 

Президент бу ҳақда 1919 йилда японияга қарши кўтарилган умуммиллий қўзғолоннинг 103 йиллиги муносабати билан уюштирилган тадбирда гапирган.

 

"Сеул ва Токио ўтмишдаги муаммоларни четга суриши ва ҳамкорлик томон ҳаракат қилиши керак", — деган Мун Чже Ин. У, шунингдек, Корея мулоқот учун очиқлигини, минтақавий ва глобал муаммолар ечимида биргаликда ҳаракат қилишга тайёрлигини билдирган.

 

Аммо, унинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасида ишончли муносабатлар ўрнатилиши учун Япония тарихдаги хатоларидан тўғри хулоса чиқариши керак. У Токиони "ўтмишга қарашга ва унинг сабоқларини тўғри қабул қилиш"га чақирди.

 

Япония ва Жанубий Корея ўртасидаги муносабатлар 2018 йилдан бошлаб совуқлашган. Ўшанда Корея Республикаси Олий Суди Nippon Steel & Sumitomo Metal корпорациясини 4 нафар корейсларни оккупация даврида мажбурий меҳнатга жалб қилгани учун компенсация тўлаши шартлиги тўғрисида қарор чиқарганди.

 

Токио ўз навбатида суд қарорини инкор қилди ва Сеулга нисбатан бир қатор иқтисодий чекловлар жорий этди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Японияда АҚШ ядро қуроли жойлаштирилмаслиги маълум қилинганди.

custom img

Осиёда энергия инқирози: Эрон уруши таъминот занжирларини издан чиқарди

Хом нефть нархининг ошиши транспорт, ишлаб чиқариш ва кундалик истеъмол харажатларига бевосита таъсир кўрсатмоқда.

custom img

АҚШ тез орада Эронда қуруқлик амалиётини бошлайди — The Wall Street Journal

АҚШ Эрон яқинига қўшимча минглаб денгиз пиёдалари ва десантчиларини юбормоқда.

custom img

Эрон АҚШ билан музокара ўтказишни рад этгани фонида нефть нархлари кўтарилди

Brent маркали нефтнинг фьючерслари 2 фоизга ошди.

custom img

“Ҳўрмуз бўғози дўст давлатлар учун очиқ” — Эрон ТИВ раҳбари

Аббос Ароқчи бўғоз фақат душман давлатлар ва уларнинг иттифоқчилари учун ёпиқлигини билдирди.

custom img

Қозоғистон ғарбида дрон қулади

Дрон аҳоли яшаш пункти яқинидан топилган.

custom img

Россияда нақд рубл ва олтин олиб чиқишга чекловлар жорий этилди

1 апрелдан бошлаб барча тоифадаги шахслар олиб чиқилаётган маблағларнинг келиб чиқишини банк ҳужжатлари билан тасдиқлаши керак бўлади.

custom img

Россиянинг дрон ҳужумлари оқибатида Украинада икки киши ҳалок бўлди

Дунай дарёси бўйидаги Измаил портига зарба берилиб, порт иншоотлари ва энергетика инфратузилмасига зарар етказилди.

custom img

Эрон АҚШга қарши бешта шарт қўйди

Шартлар бажарилмагунча музокаралар олиб борилмаслиги таъкидланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"