1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Япония ва АҚШ Хитойга технологиялар экспортини чекламоқчи

Бундан кўзланган мақсад маълум қилинди.

Япония ва АҚШ Хитойга технологиялар экспортини чекламоқчи

 

Япония ва АҚШ Хитойга экспортни қатъий тартибга соладиган тизим ишлаб чиқишга келишиб олди. Бу ҳақда Япониянинг энг йирик газетаси Yomiuri хабар берди.

 

Ушбу тизим энг аввало сунъий интеллект яратиш учун зарур бўлган юқори технологияларга нисбатан жорий этилади. Бундан ташқари, шу масалада Европа давлатлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш режалаштирилган. Ҳозирда аниқ товар ва технологиялар рўйхати шакллантирилмоқда. Улар ярим ўтказгичлар ишлаб чиқаришда зарур бўлган ускуналар, квант криптографияси технологиялари ва сунъий интеллектдан иборат бўлиши мумкин.

 

Таъкидланишича, ушбу режадан кўзланган асосий мақсад — Хитойнинг тинчлик мақсадида фойдаланиладиган юқори технологиялардан ҳарбий мақсадларда фойдаланишига йўл қўймаслик.

 

Аввалроқ Япония ва Австралия ўртасида янги ҳарбий келишув имзоланиши тўғрисида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика