Қайд этилишича, табиий офат маҳаллий вақт билан 22:41 да юз берган. Зилзила таъсири Япониянинг 47 префектурасидан 26 тасида сезилган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
Маҳаллий NHK телеканали зилзила таъсирида беш киши жароҳатланганини хабар қилмоқда.
Бош вазир Фумио Кисида маълумотларни аниқлаштириш ва одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун чоралар кўришга чақирган.
Япония пойтахти ҳудудидаги зилзила оқибатида камида 16 киши шикастланди, дея хабар берди ҳукумат бош котиби Хирокадзу Мацуно. Фавқулодда хизматларга, асосан, Канто минтақаси, Токио ва унга яқин префектураларда кўп сонли мурожаатлар бўлган.
ОАВ маълумотларига кўра, Токиода метро поездлари ҳаракати тўхтатилган. Зилзиладан сўнг 250 га яқин уй электр таъминотидан узилиб қолган.
Токиодаги "Nippori-Toneri Liner" йўналишида поезд қисман рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида уч киши жароҳат олгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гаитида 7,2 магнитудали зилзила юз бергани ҳамда кучли зилзила натижасида тўфон яқинлашгани ҳақида хабар берган эдик.


