Жаҳон

Японияда кучли зилзила содир бўлди

6,1 магнитудали зилзила пойтахт Токиога қўшни Чиба префектурасида содир бўлган. Бу ҳақда Япониянинг бош метеорология бошқармаси маълум қилди.

Японияда кучли зилзила содир бўлди

 

Қайд этилишича, табиий офат маҳаллий вақт билан 22:41 да юз берган. Зилзила таъсири Япониянинг 47 префектурасидан 26 тасида сезилган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Маҳаллий NHK телеканали зилзила таъсирида беш киши жароҳатланганини хабар қилмоқда.

Бош вазир Фумио Кисида маълумотларни аниқлаштириш ва одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун чоралар кўришга чақирган.

Япония пойтахти ҳудудидаги зилзила оқибатида камида 16 киши шикастланди, дея хабар берди ҳукумат бош котиби Хирокадзу Мацуно. Фавқулодда хизматларга, асосан, Канто минтақаси, Токио ва унга яқин префектураларда кўп сонли мурожаатлар бўлган.

ОАВ маълумотларига кўра, Токиода метро поездлари ҳаракати тўхтатилган. Зилзиладан сўнг 250 га яқин уй электр таъминотидан узилиб қолган.

Токиодаги "Nippori-Toneri Liner" йўналишида поезд қисман рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида уч киши жароҳат олгани айтилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гаитида 7,2 магнитудали зилзила юз бергани  ҳамда кучли зилзила натижасида тўфон яқинлашгани ҳақида хабар берган эдик

 

custom img

Францияда ўрмон ёнғинлари бўйича 375 киши қўлга олинди

Уларнинг 142 нафари вояга етмаганлар эканлиги маълум қилинди.

custom img

Исроил Трампнинг Ғазо бўйича режасини ўз позициясига мос эмас деб баҳолади

Исроил расмийлари ҲАМАСнинг қисман эмас, тўлиқ қуролсизлантирилишини талаб қилмоқда.

custom img

Россиянинг Геленжик курортидаги пляжга дрон қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса туфайли яна 47 киши жароҳатланди. Украина дрон Россия армияси радиоэлектрон кураш воситаси таъсирида қулаганини билдирди.

custom img

Эрон АҚШ билан музокаралар ўтказилаётганини рад этди

Теҳрон ҳозирча Вашингтон билан ҳеч қандай музокара олиб бормаётганини, Уммон билан мулоқотлар эса фақат Ҳормуз бўғозидаги кемалар қатновига оид масалалар билан чекланганини маълум қилди.

custom img

Ҳиндистондаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 85 нафарга етди

Табиий офат оқибатида 349 та аҳоли пункти сув остида қолган бўлиб, 300 мингдан ортиқ аҳоли жабр кўрган.

custom img

Сеутага ноқонуний ўтишга уринган мигрантлар орасида ҳалок бўлганлар сони 72 нафарга етди

Қурбонлар орасида 20 ёшли футболчи ҳам бор.

custom img

Покистондаги тинчлик митингида террорчи ўзини портлатди

Портлаш оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган.

custom img

Бугун АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар бошланади — Трамп

Эрон эса ҳозирча бу борада расмий баёнот бергани йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"