Жаҳон

Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларининг 12-пакетини тайёрламоқда

ЕИ бу гал Россия иқтисодий оғир зарба олишига ишонади.

Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларининг 12-пакетини тайёрламоқда

 

Еврокомиссия яқин орада Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг 12-пакетини тақдим этади.

 

Унда импорт ва экспортга янги тақиқлар ҳамда нефть нархининг юқори чегарасини кучайтириш чоралари жой олган.

 

"Тез орада биз санкцияларнинг 12-пакетини тақдим этамиз. Рўйхатга янги қўшимчалар киритилган. Импорт ва экспортга янги тақиқлар, нефть нархининг шифтини кучайтириш бўйича ҳаракатлар шулар жумласидандир", — деб ёзди Еврокомиссия раҳбари.

 

Аввалроқ Политисо газетаси Еврокомиссия келгуси ҳафтада Россия Федерациясига қарши санкцияларнинг 12-пакети бўйича ўз таклифларини тақдим этиши кутилаётгани, муҳокамалар йил охиригача давом этиши мумкинлигини хабар қилганди. Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялари кимёвий моддалар, ҳарбий мақсадларда фойдаланиладиган технологиялар, қайта ишланган металлар, алюминий маҳсулотлари, қурилиш ва транспорт маҳсулотлари, пайвандлаш машиналари ва дастурий таъминот лицензияларини ўз ичига олиши мумкин. Бундан ташқари, Россия олмосларини олиб киришни тақиқлаш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда.

 

Санкцияларнинг 12-тўплами учинчи давлатлар орқали санкцияларни четлаб ўтишга уринишларга қарши чораларни ҳам ўз ичига олади. Иттифоқ аллақачон кўрилган чораларга учинчи мамлакатлардаги кўпроқ товарлар ва компанияларни қўшишга ҳаракат қилади.

 

Жорий йилнинг июнь ойида Иттиффоқнинг Россияга қарши 11-санкция пакети киритилганидан сўнг Европа Иттифоқининг шахсий чекловлари деярли 1,8 минг шахс ва ташкилотларга таъсир кўрсатди. Чекловчи чоралар Европа Иттифоқи мамлакатларидаги активларни музлатиш билан боғлиқ. Европа Иттифоқи фуқаролари ва компанияларига санкциялар рўйхатидагиларга маблағ бериш тақиқланади. Жисмоний шахсларга қўшимча равишда саёҳат тақиқланади, бу эса уларнинг Европа Иттифоқига киришига ёки минтақа орқали транзит ўтишига тўсқинлик қилади.

 

Россия Ғарб бир неча йил аввал бошлаган ва кучайишда давом этаётган санкция босимига дош беришини бир неча бор таъкидлаган.

 

Шунингдек, айрим экспертлар ҳам Россия иқтисодиёти санкциялар босими остида синиш ўрнига уларга чап бериб қолаётгани ҳақида гапирган.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Қутқарув ишлари 48 соат давом этган.

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Миграция қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди.

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

Америка расмийлари ҳужумни мудофаа чораси сифатида таърифлаган.

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

Музокаралар 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қўлга олинганлар экстремистик гуруҳ тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.