Маблағлар Украинанинг макромолиявий барқарорлигини ва унинг давлат бошқаруви фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
ЕИ Кенгаши 2024 йил февралида Украинага 50 миллиард евро миқдорида Европа ёрдам жамғармасини ташкил этишни маъқуллаган эди. 2024-2027 йилларга мўлжалланган ушбу маблағлар грант ва кредитлар кўринишида ажратилиши режалаштирилган. Улар Украина давлатининг қисқа муддатли эҳтиёжларини ҳам, мамлакатни қайта қуриш ва модернизация қилиш бўйича ўрта муддатли вазифаларни ҳал қилишни ҳам таъминлаши керак.


