1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар қаерга тушади?

Жарималарнинг тўлиқ бўлиниш миқдори ҳақида хабар берамиз.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар қаерга тушади?

 

Автоматлаштирилган фото ва видеофиксация орқали қайд этган жарималар суммасидан:

— 20 %  Давлат буджетига;

— 20 % йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун маҳаллий буджетга;

— 50 % ИИВнинг буджетдан ташқари жамғармасига;

— 10 % Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази ҳисобига.

 

Қолган жарималар суммасидан:

— 45 % ИИВнинг буджетдан ташқари жамғармаларига;

— 10 %  ЙҲХ хизмати ходимларини рағбатлантиришга;

— 20% давлат буджетига;

— 15 % йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун маҳаллий буджетга;

— 10% Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази ҳисобига;

 

Шунингдек, автоматлаштирилган тизим учун жалб қилинган 300 млн эвро инвестиция тўлиқ қайтарулмагунича, жарималарнинг 25% инвесторга йўналтирилади ва ИИВ жамғармасига 25% бўлиб туради.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар Президентни ташвишга солаётгани, айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималар миқдори камайтирилаётгани ҳамда ЙПХ ходимига “Malibu”ни қўйиб юборишни талаб қилган командир жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика