энг долзарб
|
19 Январ 12:12
628
энг долзарб
|
19.01.2022, 12:12
628

Юлдуз Усмонова судда яна  ютқазди

Аппеляссия судида хонанда Юлдуз усмонова шоир Йўлчи Рўзиевга ютқазди.

 

 Юлдуз Усмоновага 2021 йил 29 октабр кунидан бошланган ва декабрь ойида икки маротаба, бундан ташқари 11 январь куни хонанда томонидан келтирилган далиллар ва гувоҳлар тингланган суднинг 18 январь куни Мирзо Улуғбек тумани фуқаролик судида ўқилган сўнги қарори биринчи суд ҳукми белгилаб берган ҳукмни (жаримани) ўзгартирмади.

 

Шоирнинг таъкидлашича суд жараёнларидаги хонанданинг барча далиллари ва ҳаттоки гувоҳлари ҳам қалбаки ва сохта эди.

 

Бундан ташқари, шоир хонандани бирор маротаба суд жараёнларида шахсан қатнашмаганини қўрқоқликка йўйиб, хонандани айбидан уялгани учун оммага кўриниш бера олмаганини айтди.

 

Эслатиб ўтамиз, Юлдуз Усмонова ва шоир Йўлчи Рўзиев ўртасидаги 29 октабрь куни бўлиб ўтган судда қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан шоир Йўлчи Рўзиевнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, Юлдуз Усмоновадан даъвогар Йўлчи Рўзиевга 50 000 000 сўм маънавий зарар учун компенсасия, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари (жами 186 миллион сўм) миқдорида етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган эди.

 

Маълумот учун: ҳеч қайси суд жараёнларида хонанда Юлдуз Усмонова шахсан қатнашмаган, унинг ўрнига хонанданинг ишончли вакили иштирок этган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлдуз Усмонова ва шоир Йўлчи Рўзиев яна “суд октагони”га кўтарилгани ҳамда Юлдуз Усмонова судда ютқазди. У шоирга 185 миллион сўм тўлаши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Tags: