Ўзбекистон

Юлдуз Усмонова судда ютқазди. У шоирга 185 миллион сўм тўлайди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Йулчи Рўзиевнинг “Хаста бўлма” шеърини қўшиқ қилиб ижро этган.

Юлдуз Усмонова судда ютқазди. У шоирга 185 миллион сўм тўлайди

 

Аниқланишича,  шеър муаллифи бу шеърни ўз турмуш ўртоғига атаб  2016 йилда ёзган.  Унинг  сўзларига кўра, хонанда қалам ҳақи эвазига унга шеърий тўпламини чоп этилишига кўмаклашишни ваъда қилган.

Бироқ, хонанда шоирнинг шеърий тўпламини чоп эттириш ваъдаси билан уни узоқ муддат алдаб юрган.

Шунингдек, 29 октябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро судида шоир Йўлчи Рўзиев ҳамда хонанда Юлдуз Усмонова иштироки билан очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.

Суднинг якуний қарорига кўра, даъво аризаси қисман қаноатлантирилди.

Судда даъвогар ҳисобига унинг маънавий зарари учун 50 миллион сўм ҳамда БҲМнинг 500 баравари миқдоридаги маблағ Юлдуз Усмоновадан ундирилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Маълумот учун, шоир Йўлчи Рўзиев Юлдуз Усмоновадан 3 йил мобайнида “Хаста бўлма” ва “Севги изҳори” номли шеърлари учун қалам ҳақи олмаётганини маълум қилганди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ Жаҳонгир Отажонов устидан судга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"