1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Зеленский: Кремль Киевни зулматга ташласа, Москва ҳам оқибатини ҳис қилади

Украина президенти Россия таҳдидларига қарши қатъий жавоб чораларини қўллашга чақирди.

Зеленский: Кремль Киевни зулматга ташласа, Москва ҳам оқибатини ҳис қилади

Украина президенти Владимир Зеленский халқаро ҳамкорларга Россиянинг таҳдидларига қарши қатъий ва изчил чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади. Президент матбуот анжуманида, агар Россия Киевни электр таъминотини узиш билан таҳдид қилса, Кремль бундай қадамнинг оқибатларини Москва ҳам ҳис қилиши кераклигини маълум қилди.

 

Зеленский сўзларига кўра, Украина ва унинг иттифоқчилари Россиянинг хавфли сиёсатга нисбатан юмшоқ ёки қўрқоқ муносабат билдирмаслиги лозим. “Агар улар Киевни зулматга ботиришга уринишса, биз ва бошқа шерикларимизнинг жавоби бошқача бўлиши зарур. Агар улар пойтахтимизга таҳдид солишса, Кремлдагилар ҳам Москвада электр таъминотида муаммолар бўлиши мумкинлигини англаши шарт”, — деди президент.

 

Украина раҳбари шунингдек, маданият ва қоидаларга риоя қилувчи давлатлар тактик жиҳатдан эҳтиёткор бўлиши, бироқ заифлик кўрсатмаслиги кераклигини таъкидлади. Зеленский тинчлик ва хавфсизлик йўлида ҳамкорликни кучайтириш ва Россиянинг агрессиясига қарши халқаро ҳамжамиятни янада бирлаштиришга чақирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика