1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Туркияда ЙТҲ оқибатида 17 ёшли ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди

Суд жараёни 2025 йил 2 октябр куни бўлиб ўтади.

Туркияда ЙТҲ оқибатида 17 ёшли ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси 17 ёшли ўзбекистонлик фуқаро С.С. билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, воқеа 2025 йил 5 апрел куни Истанбул шаҳрида содир бўлган. Оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган С.С. шифокорлар кўрсатган муолажаларга қарамай 10 кун ўтиб вафот этган. Марҳум 17 апрел куни Самарқанд вилоятида дафн этилган.

 

Қайд этилишича, фуқаронинг оила аъзолари ҳодисадан сўнг консулликка мурожаат қилмаган.

 

ЙТҲни содир этган Туркия фуқароси аввалига ҳодиса жойидан яшириниб, кейинги куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бориб, ўзини ихтиёрий равишда топширган. Текширув чоғ‘ида унинг қонида гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

 

Ҳозирда мазкур шахс қамоққа олинмаган бўлиб, суд мажлиси 2025 йил 2 октябр куни бўлиб ўтиши белгиланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика