1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ ва Буюк Британия шаҳарлари каламушлардан азият чекмоқда

Мутаҳассислар бунинг сабаби сифатида чиқиндилар, инфратузилма муаммолари ва иқлим ўзгаришини кўрсатмоқда.

АҚШ ва Буюк Британия шаҳарлари каламушлардан азият чекмоқда

АҚШ, Буюк Британия, Канада, Голландия ва бошқа давлатларнинг йирик шаҳарларида каламушлар сони кескин ортаётгани кузатилмоқда.

 

Буюк Британия зараркунандаларга қарши кураш ассоциацияси (BPCA) маълумотига кўра, сўнгги беш йил ичида аъзо компаниялар каламушларни йўқ қилиш бўйича мурожаатларнинг ошганини қайд этмоқда. Масалан, Англия жанубида фаолият юритувчи Cleankill компанияси сўнгги икки йил давомида мурожаатлар 20 фоизга ортганини билдирди.

 

Science Advances журналида чоп этилган тадқиқотда сўнгги 20 йил ичида АҚШнинг Вашингтон (400 фоиз), Сан-Франсиско (300 фоиз), Нью-Йорк (160 фоиз) ва Канаданинг Торонто (180 фоиз) шаҳарларида каламушлар фаоллигининг кескин ўсиши қайд этилган.

 

Мутаҳассислар бундай вазиятни тез овқатланишнинг кенг тарқалиши, шаҳар чиқиндиларини йиғишдаги муаммолар, канализация тизимларининг бузилиши, шунингдек, глобал иқлим ўзгаришлари ва қиш фаслининг юмшоқ келиши билан изоҳламоқда.

 

Олимларнинг таъкидлашича, каламушлар жуда серҳосил бўлиб, битта урғочи йилига олтита насл туғади, ҳар бирида 12 тагача кучукча бўлади. Бу эса назорат қилинмаган ҳолда икки каламуш йилига мингдан ортиқ насл қолдириши мумкинлигини англатади.

 

Бундан ташқари, каламушларнинг янги нарсалардан қўрқиши (“неофобия”) ва захарни синаб кўриб, ундан кейин эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиши уларни йўқ қилишни қийинлаштиради. Зараркунандаларга қарши кураш агентликлари узоқ муддат таъсир қилувчи препаратлардан фойдаланмоқда, бироқ каламушларда айрим захарларга нисбатан иммунитетни шакллантирувчи генетик мутациялар ҳам кузатилмоқда.

 

Мутаҳассислар огоҳлантиришича, каламушлар одамлар учун хавфли касалликлар – лептоспироз, хантавирус ва бошқа инфекцияларни тарқатиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика