Жаҳон

Россия ўз тактикасини қайта кўриб чиқмоқда — АҚШлик эксперт

У уруш янада даҳшатли тус олишини тахмин қилди.

Россия ўз тактикасини қайта кўриб чиқмоқда — АҚШлик эксперт

 

Россия армияси бўйича эксперт Майкл Кофман Украинадаги уруш ҳақидаги фикрларини эълон қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Кофманнинг фикрича, дастлаб рус армияси мобил гуруҳларнинг тезкор ҳаракати орқали муҳим объектлар ва шаҳарларни босиб олишни кўзлаган.

Аммо кейинчалик бу режа пучга чиқди: десант ва мобил гуруҳларга қўшимча кучлар ва ҳаводан ёрдам бўлмагани учун улар украин армияси томонидан тезда тор-мор этилди. Шунингдек, Киев ҳозирда ахборот урушида ҳам устунлик қилмоқда.

 

Лекин экспертнинг сўзларига кўра, шундан кейин Москва тактикани қайта кўриб чиқишни бошлади. У ҳозирда резерв кучлар сафини тўлдирмоқда ва қайтадан гуруҳлар тузилмоқда. Шунингдек, Россиянинг жуда катта ресурсларга эга эканлигига эътибор қаратилган. 

 

Кофман руслар ҳали авиациядан ҳам тўлиқ фойдаланмаётганини таъкидлаган.

 

"Россия сиёсий раҳбарияти ҳануз ўз режасининг ҳалокатли эканини англаб етмади ва тезда Киевни ишғол қилиш фикридан қайтмаган. Улар ҳаво кучларидан тобора кенгроқ фойдаланмоқда. Афсуски, Фикримча, энг ёмони ҳали олдинда. Бу уруш янада даҳшатли тус олиши мумкин", — деган у.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европанинг уч давлати Киевга қўшимча самолётлар жўнатиши тўғрисида хабар берилганди. 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Россия ўз тактикасини қайта кўриб чиқмоқда — АҚШлик эксперт | Zamon.uz