43 давлат Навалний бўйича халқаро тергов ўтказилишини талаб қилмоқда

Россия мухолифатчи сиёсатчиси Алексей Навалний колонияда вафот этгач, 40 дан ортиқ давлат фожиа ҳолатларини мустақил текширишга чақирди.

43 давлат Навалний бўйича халқаро тергов ўтказилишини талаб қилмоқда

 

"Россия ҳукумати унинг тўсатдан ўлими юзасидан мустақил ва шаффоф халқаро тергов ўтказиш имкониятини таъминлаши керак", — деди ЕИнинг Женевадаги халқаро ташкилотларда вакили Лотте Кнудсен.

 

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида сўзлаган у Навалнийнинг ўлими учун асосий жавобгарликни Россия раҳбарияти зиммасига юклади:

 

"Россиядаги мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалнийнинг ўлимидан ғазабдамиз, бунинг учун асосий масъулият Россия раҳбарияти зиммасига тушади", — деди Кнудсен 43 давлат, жумладан, Европа Иттифоқи, АҚШ, Британия, Украина, Австралия, Янги Зеландия, Канада ва Норвегия номидан гапирар экан.

 

Дипломат сўзларига кўра, Навалнийнинг кутилмаган ва ҳайратланарли ўлими Россияда кучайган ва тизимли репрессиялар яна бир белгисидир. У фуқаролик жамиятининг тизимли равишда бостирилиши, шунингдек, Россияда ва хорижда сиёсий мухолифат репрессия қилинишидан чуқур хавотир билдирди. 

 

Навалнийнинг ўлими — у қамоқда ўтирган вақтида 27 марта жазо камерасига жўнатилган

 

Узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган Алексей Навалний 16 феврал куни Ямал-Ненец автоном округи Харп қишлоғидаги "Полярный волк" махсус режимли колониясида вафот этди. Унинг ўлими ҳақидаги ҳисоботда айтилишича, 47 ёшли сиёсатчи "табиий сабаблар" туфайли вафот этган. ФБК яратувчисининг тарафдорлари у ўлдирилган деб ҳисоблаяпти. Навалний қамоқда ўтирган вақтида 27 марта жазо камерасига жўнатилган. 

 

Алексей Навалнийнинг жасади онаси Людмила Ивановнага фақат 24 феврал куни берилди. Бундан олдин у Навалний билан хайрлашмасдан яширин дафн маросимига розилик беришни талаб қилган Тергов қўмитасининг ултиматумидан шикоят қилган. Людмила Навалная бу талабни бажаришдан бош тортди.

 

Навалнийнинг дафн маросими 1 март куни Москвада, Борисов қабристонида бўлиб ўтди. Ҳибсга олиш таҳдидларига қарамай, минглаб одамлар сиёсатчи билан хайрлашиш учун келган. Дафн маросимидан бир неча кун ўтгач ҳам одамлар сиёсатчининг қабри олдига гул қўйиш ва у билан хайрлашиш учун навбатда турибди.

custom img

Болаларга зўравонлик: жавобгарликни кучайтирувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди

Ҳужжат 29 сентябрь куни депутатлар муҳокамасига қўйилади.

custom img

Пахта йиғим-терими мавсуми: меҳнат қонунчилигига риоя этилиши назорат қилинади

Мавсум давомида мажбурий ва болалар меҳнатининг олдини олиш бўйича мониторинг ишлари олиб борилади.

custom img

Президент фармони: Самарқанддаги шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари мукофотланди

Мусобақаларда юқори натижаларни қайд этган, профессионал маҳорати, ақл-заковати, ирода ва матонатини намоён қилган шахматчилар тақдирланди.

custom img

Тошкентда Бўрижар кўчаси қайта номланди: энди у Пекин кўчаси

Тегишли қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан қабул қилинди.

custom img

Ўзбекистонда октябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади? «Ўзгидромет» маълумот берди

Ўзгидромет октябрь ойида ҳаво ҳарорати ўзгариб туриши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик меъёрдан кўп бўлишини маълум қилди.

custom img

Хоразмда Autocon рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Рейд ИИБ ЙҲХБ ҳамда МИБ ходимлари ҳамкорлигида олиб борилмоқда.

custom img

Қаршида МИБ орқали 403 млн алимент ундирилди

Қарздор оталар алимент пулларини суд залида тўлашга мажбур бўлган.

custom img

“Реал Санжик” иши: у суд залидан озод қилинмаган

Тошкент шаҳар судлари тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"