Ўзбекистон

Ўзбекистонда октябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади? «Ўзгидромет» маълумот берди

Ўзгидромет октябрь ойида ҳаво ҳарорати ўзгариб туриши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик меъёрдан кўп бўлишини маълум қилди.

Ўзбекистонда октябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади? «Ўзгидромет» маълумот берди

Ўзбекистонда октябрь ойида ҳаво ҳарорати ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Ойнинг айрим кунларида илиқ об-ҳаво кузатилса, вақти-вақти билан совуқ ва нам ҳаво оқимлари кириб келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълумот берди.

 

Одатдоктябрдада ўртача ойлик ҳаво ҳарорати сентябрга нисбатан 6–7 даражага, республиканинг шимолий ҳудудларида эса 8–9 даражага паст бўлади. Кечалари ҳаво ҳарорати 12–17 даража илиқдан 2–7 даража илиққача, кундуз кунлари эса 23–28 даража илиқдан 10–15 даража илиққача ўзгаради. Октябрь ойининг иккинчи ярмида, шимолий ҳудудларда эса эртароқ дастлабки кузги совуқлар кузатилиши мумкин.

 

«Ўзгидромет» прогнозига кўра, октабр ойи беқарор об-ҳаво билан бошланади. 1-октабр куни марказий ва шарқий вилоятларда нам ва нисбатан салқин ҳаво оқимининг таъсири давом этади. Айрим жойларда ёмғир ёғиши, тоғолди ва тоғли ҳудудларда эса ёғингарчилик кучлироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

 

2–4 октябрь кунлари республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди ва ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди.4 октябрдан шимоли-ғарбий ҳудудларга янги совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келиши, 5–7 октябрь кунлари эса унинг республиканинг бошқа ҳудудларига тарқалиши кутилмоқда.

 

Ойнинг қолган қисмида ҳам ҳаво ҳароратининг ўзгариб туриши прогноз қилинмоқда. Илиқ кунларда кечаси ҳаво 10–13 даража, кундузи 25–28 даражагача исиши мумкин. Совуқ ҳаво оқимлари кириб келганда эса кечаси 3–8 даража, кундузи 15–20 даражагача пасаяди. Шимолий ҳудудларда бундай даврларда кечаси 0–2 даража совуқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлиши мумкин.

 

«Ўзгидромет» октябрь ойининг ўртача ҳарорат фони иқлимий меъёр атрофида, айрим ҳудудларда эса ундан юқори бўлишини кутмоқда. Ёғингарчилик ҳудудлар бўйича нотекис тақсимланиши мумкин. Шимолда ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, марказий ва жануби-шарқий ҳудудларда эса меъёр атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида, шунингдек, Фарғона водийсининг айрим туманларида ёғингарчилик миқдори иқлимий меъёрдан кўп бўлиши эҳтимоли бор.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.